Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бу йил Қозоғистон йўл қурилишига 601 миллиард тенге ажратди

17 Май 15:04

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда айни пайтда 11500 км йўл қурилмоқда ва таъмирланмоқда. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида бу ҳақда маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда йўл қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш учун республика бюджетидан 601 миллиард тенге ажратилди. 11,5 минг км умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда», — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда 4300 км масофани қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 18 та лойиҳа, жумладан, 15 та жорий ва 3 та янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Йил охиригача 1600 км узунликдаги янги автомобил йўлларини қуриб битказиш режалаштирилган: Талдиқорған – Ўскемен (579 км), Қарағанда – Балхаш (93 км), Балхаш – Бурилбайтал (127), Бурилбайтал-Курти-Қапшағай (62), Узинағаш - Отар (38), Мерке - Бурилбайтал (118), Ақтўбе - Қандағаш - Мақат (246), Атирау - Астрахан (40), Қалбатау - Майқапашағай (143), Ушарал - Дўстик (147), Қостанай - Денисовка (24), Павлодар-Семей (10), Шамалған (6).

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар