Бу йил Қозоғистон ҳудудларига 1 370 та янги автобус сотиб олинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда автобусларни модернизация қилиш учун 10 миллиард танга ажратилади, деп хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб шаҳар йўналишларида 10,5 мингга яқин автобус бор. Уларнинг 43 фоизи ёки 4,5 мингга яқин автобус 7 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланилиб келинмоқда.

«Ҳудудларда автобус паркини модернизациялашни қўллаб-қувватлаш учун 2018-2019 йилларда имтиёзли кредитлаш дастурига республика бюджетидан 33,5 миллиард танга ажратилди. Ушбу маблағлар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 693 та автобус сотиб олишга сарфланган. Жорий йилда ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 10 миллиард танга ажратилди. Вилоятлар бунинг учун 1 370 та автобус сотиб олишни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.

2020 йилдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда ҳаракатланадиган ташувчилар 3 йил давомида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Ушбу чора-тадбирлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Сўнгги хабарлар