Бу йил Қозоғистон қишлоқларининг 92 фоизи ичимлик суви билан таъминланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистон қишлоқларининг 92 фоизи ичимлик суви билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform.

2025 йилгача давлат аҳолини 100 фоиз сув таъминоти хизматлари билан таъминлаши шарт. Бу 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли ер» давлат дастурининг йўналишларидан биридир.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, 3 та ҳудудда, яъни Шимолий Қозоғистон, Манғистау ва Атирау вилоятларида аҳоли 100% марказлаштирилган сув таъминотига уланган.

Қишлоқ жойларда энг юқори сув таъминоти Алмати (98,3%), Атирау (98,5%) ва Қизилўрда (97,6%) вилоятларида кузатилмоқда.

Мамлакатнинг айрим ҳудудлари бу йўналишда орқада қолмоқда. Ичимлик суви таъминотининг энг паст даражаси Қостанай (64,7%), Жамбил (82,2%) ва Павлодар (88,4%) қишлоқларида кузатилмоқда.

2021 йил натижаларига кўра Қозоғистонда тахминан 200 минг кишини сифатли сув билан таъминлаш режалаштирилган. Шу орқали жами 17,86 млн одам ёки республика умумий аҳолисининг 95%и, шу жумладан: шаҳарларда - 98%, қишлоқларда - 92% сув билан таъминланади.

Сўнгги хабарлар