Бу йил Қозоғистон хорижда магистратура ва резидентурада ўқийдиган 385 одамга стипендия тўлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия қарори билан 84 нафар фуқарога магистратура, докторантура ва резидентура йўналишлари бўйича «Болашақ» халқаро стипендияси берилди.

Учрашувда Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Болашақ» дастурини қайта йўналтириш бўйича топшириғини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Асосий эътибор муҳандис-техник кадрлар тайёрлашга қаратилди.

Жорий йилда магистратура ва резидентурага 385 та, докторантурага 60 та стипендия ажратилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Давлат маслаҳатчиси томонидан бир қатор аниқ топшириқлар берилди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар