Бу йил Қозоғистон чорвачиликда 100 миллиард тенгелик 62 та лойиҳани амалга оширмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда чорвачилик соҳасида умумий қиймати 100 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 62 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биргина ўтган йилнинг ўзида чорвачилик соҳасида умумий қиймати қарийб 70 миллиард тенге бўлган 53 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Масалан, сут чорвачилигида импорт ўрнини босиш вазифасига мувофиқ 2021 йилда қуввати 57 минг тонна бўлган 35 та сут-товар фермаси ишга туширилди», — деди вазир.

Унга кўра, 2021 йилда фойдаланишга топширилган 35 та сут-товар хўжалигининг 10 та лойиҳаси Шимолий Қозоғистон вилоятида амалга оширилган. Бу чорвачиликка сармоя жалб этишда бошқа вилоятлар учун яхши намуна бўлди.

«Жорий йилда умумий қиймати 100 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 62 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида 2,8 минг иш ўрни яратилади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар