Бу йил Қозоғистон бюджетига 10,2 триллион тенге тушади – Миллий иқтисодиёт вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бюджет даромадлари бўйича дастлабки прогнозларни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Сенатда Миллий жамғармадан 2022-2024 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансфертлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

«Тузатиш киритилган макроиқтисодий прогноз асосида бюджет даромадларининг дастлабки прогнозига аниқлик киритилди. 2022 йилда республика бюджетининг даромадлари 10,2 триллион тенгега баҳоланмоқда, бу тасдиқланган режадан 955 миллиард тенгега кўпдир. Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертлар миқдори 4030 миллиард тенгега ёки 1630 миллиард тенгега оширилади. Маблағлар Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади», — деди Алибек Қуантиров Сенат мажлисида.

Унга кўра, 2022 йилда бюджет тақчиллиги 2 978 миллиард тенге ёки ЯИМнинг 3,3 фоизи миқдорида белгиланади.

Республика бюджети харажатларининг тузатиш киритилган миқдорини 2,7 триллион тенгега оширган ҳолда 18,8 триллион тенге миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда.

«Хулоса қилиб айтганда, 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози доирасида 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бюджет параметрларини аниқлаштириш, биринчи навбатда, Президент топшириқлари ҳамда қабул қилинган тезкор ва тизимли ҳужжатларнинг асосий йўналишларини амалга оширишга қаратилган«, - А . Қуантиров.

Сўнгги хабарлар