Бу йил Қозоғистон буғдойдан 13 млн тонна ҳосил олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бу йилги буғдой ҳосили прогнозини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Баҳорда экиш ўз вақтида амалга оширилгани, ишлаб чиқарувчиларнинг барча эҳтиёжларини таъминлаганимизни инобатга олсак, бу йилги буғдой ҳосилдорлиги 13-13,5 миллион тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда», - деди вазир.

Унга кўра, бу йил жами ҳосил ўтган йилгидан кўпроқ бўлиши керак.

«Ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик тахминан 15-20 фоизга юқори бўлади. Бошқача айтганда, сўнгги беш йил ичида олган ўртача ҳосил олишни кутмоқдамиз», - деди Ербол Қарашўкеев.

Сўнгги хабарлар