Бу йил Қозоғистон 109 мингта автомобил ишлаб чиқаради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистон корхоналарида 109 мингга яқин автомобил йиғилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда 93 мингта автомобил йиғилди. Бу 2020 йилга нисбатан 20 фоизга юқори эди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 22 239 дона автомобил ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга кўпдир», — деди вазирлик вакили.

У, шунингдек, жорий йилда мамлакатда автомобил йиғиш режалари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

«Таъкидлашни истардимки, бутун дунёда автомобиллар етишмайди. Бутун дунёда логистика занжири узилганини биласиз. Шу боис ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлар билан доимий иш олиб боради ва керакли қисмларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боради. Шунга қарамай, жорий йилда 109 мингга яқин автомобил йиғишни режалаштирмоқдамиз», — деди Олжас Сапарбеков.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар