Бу йил Қостанай вилоятида 14 минг дона автомобил экспорт қилинади

None
None
QOSTANAI. Kazinform – 2021 йилда Қостанай вилоятида 60 мингта автомобил йиғилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов ҳисобот йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, Қостанай вилояти 2020 йилни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ижобий кўрсаткичлари билан якунлади. Хусусан, саноат маҳсулоти 7,4 фоизга, инвестициялар 11 фоизга, қурилиш ишлари 28,4 фоизга ўсди. Жорий йилда вилоят саноат корхоналари томонидан 149 триллион тенге микдордаги маҳсулот ишлаб чиқарилди.

«Муҳим ўсиш машинасозлик саноатига тегишли. Ушбу соҳага маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда. Саноат корхоналари томонидан 392,1 миллиард тенге микдордаги маҳсулот ишлаб чиқарилди, шу билан бирга автомобилларни йиғиш 1,5 бараварга, микроавтобуслар 2,4 мартага, юк машиналари 3 мартага, тракторлар 1,8 мартага ошди. Умуман олганда, йил охирида автомобилсозлик 40 мингдан зиёд автомобил ишлаб чиқарди, бу 2019 йилнинг январь-декабрига нисбатан 1,6 баравар кўпдир. Бу йил 60 мингга яқин автомобил йиғиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 14 мингта автомобил экспорт қилинади», - деди ҳоким.

Сўнгги хабарлар