Бу йил коллежлардаги таълим грантлари сони 45 мингтага кўпаяди – ҚР Таълим вазирлиги
Матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болалар учун махсус грантлар ажратилиб, улар учун «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилган. Эндиликда грантларнинг 5 фоизини кўп болали оилалар фарзандларига, 1 фоизини тўлиқ бўлмаган оила фарзандларига, 1 фоизини ногирон болали оилалар фарзандларига ажратиш режалаштирилган.
Ўтган йили коллежларга ўқишга қабул қилиш 10 минг нафарга кўпайди ва 166 минг нафарни ташкил этди, шундан 93 минг нафардан ортиғи давлат буюртмаси (бепул таълим) бўйича ўқишга кирди, шундан 67 фоизи (61,9 минг нафар) квота тоифасига ўтди.
«Бугунги кунда техник йўналишларга талаб ортиб бораётганини кўрмоқдамиз, бу ҳақда Давлат раҳбари ҳам айтиб ўтган, шунинг учун 2025 йилга бориб давлат буюртмасининг 70 фоизи (ҳозир 45 фоиз) металлургия, IT, қурилиш, муҳандислик ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларга тўғри келади.
Бугунги кунда ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан ҳудудларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар рўйхати шакллантирилмоқда. 30 апрелдан бошлаб вилоятлар ҳамда Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари таълим бошқармаларининг веб-сайтларида давлат буюртмаси бўйича мутахассисликлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади», - дейилади хабарда.