Бу йил қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда олти ой ичида бир ёшгача бўлган болаларнинг 51 фоизи эмланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Марказий коммуникациялар хизматида ОАВ вакилининг саволига берган жавобида маълум қилди.

«Бу йил қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади. Ўтган йили иккита ҳолат бўлган. 2020 йилда ўсиш кузатилди ва 3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди», — деди Ажар Ғиният.

Унинг сўзларига кўра, қизамиққа қарши эмлаш режа асосида кетмоқда.

«Бир ёшгача бўлган болаларнинг қарийб 51 фоизи олти ой ичида эмланган. 6 ёшгача бўлган болаларнинг 60 фоизи эмланган. Бу аҳоли, айниқса, болалар ўртасида иммунитетни шакллантириш учун зарур бўлган миқдор», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар