Бу йил қишда Бурабайда 19 мингдан ортиқ сайёҳ дам олди

None
KÓKSHETAÝ. Kazinform – ҚР Президенти Иш Бошқармасининг «Бурабай Даму» корхонасига қарашли туристик объектларда жорий қиш мавсумида 19 мингдан ортиқ сайёҳ дам олди, дея хабар беради Kazinform.

«Burabay Land» оилавий кўнгилочар боғи сайёҳлар учун жозибали объектлар орасида етакчилик қилмоқда. Қиш бўйи кўплаб сайёҳлар бу ерга келиб, Қорбобонинг уйини кўрган, буғу, от ва ит судраган чанага миниб, бошқа ўйин-кулгидан завқланган.

Табиий объектлар орасида Бурабай кўли ва Жумбақтас атрофи ҳам эътибордан четда қолмади. Бунга муз устида турли оммавий спорт тадбирларининг тез-тез ташкил этилиши ҳам таъсир кўрсатди.

photo

«Бурабай Даму» объектлари орасида баҳорда ҳам сайр қилиш мумкин бўлган жойлар кўп. Масалан, мультимедиа интерактив мажмуаси йилига ўн икки ой ишлайди. Бу ерда «Самруқ қушнинг парвози» номли 5D аттракциондан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

photo

Умуман олганда, «Бурабай Даму» муассасасида сайёҳларнинг вақтларини қизиқарли ва қулай ўтказишлари учун юқори даражада шароит яратилган. Бу ерга келганлар «Сапар маркази», «Абилайхан майдони», «Жайлау» этно қишлоғи, «Шолу майдони» каби объектларга борадилар. Шунингдек, «Хон довони», «Бурабай – Қозоғистон дурдонаси», «Укили Ибрай сўқмоқлари», «Альпинизм» каби экскурсия йўналишлари бўйлаб саёҳат қилади.


Сўнгги хабарлар