Бу йил қанча қозоғистонлик ижтимоий нафақа олади

None
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда 2 миллиондан ортиқ оилага ижтимоий тўловлар тўланади ва бунга 1,2 триллион тенге сарфланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири вазифасини бажарувчи Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб бола парвариши учун давлат нафақалари ва ижтимоий тўловларни тўлаш муддати бир йилдан бир ярим йилгача оширилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида жами нафақа олувчилар сони 435 минг нафарни ташкил этди, шундан 93 минг нафарга яқин ишламайдиган оналарга республика бюджетидан, 343 минг нафардан ортиқ ишлаётган оналарга Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий тўловлар тўланади», - деди Тамара Дуйсенова.

Вазир вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, йил охиригача 760 минг нафар онага бола парвариши учун тўловлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Ушбу мақсадлар учун 334,5 миллиард тенге ажратилган.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар