Бу йил Ғарбий Қозоғистоннинг 27 қишлоғига газ қувури тортилади

Фото: None
ORAL. Kazinform - Жорий йилда Ғарбий Қозоғистон вилоятининг 27 қишлоғига газ қувурлари тортилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокими Ғали Исқалиевнинг таъкидлашича, йил якунига қадар вилоят аҳолисини табиий газ билан таъминлаш 99,8 фоизга етказилади.

Унинг айтишича, 35 та аҳоли пунктига ҳам ичимлик суви етказиб берилади.

Бу ишларга 7,4 миллиард тенге ажратилган. Натижада аҳолининг 92 фоизи ичимлик суви билан таъминланди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, вилоятда ҳаётий муҳим объектларнинг барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, маҳаллий иссиқлик электр станциясида йиғилиб қолган қарздорлик муаммоси харажатларни камайтириш ва даромадларни ошириш ҳисобига ҳал этилди.

Орал шаҳрида ҳам сув таъминоти масаласи ҳал қилинмоқда. 28 километр дренаж қувурлари алмаштирилди, 18 қудуқ қайта тикланди, олтита янги қудуқ қазилди.

Махсус жиҳозлар харид қилиниб, сув назорати ўтказилди.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар