Бу йил Ғарбий Қозоғистон вилоятида 28 минг 200 иш ўрни яратилади

None
ASTANA. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятида жорий йилда 28,2 минг иш ўрни яратилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокими Нариман Тўреғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоят ривожига катта туртки берадиган навбатдаги йўналишлардан бири - чорвачиликдир. Вилоятда ҳар йили аҳоли эҳтиёжидан 2 баробар кўп гўшт етиштириляпти. Бундан ташқари, қўшни Манғистау, Атирау, Ақтўбе ва бошқа вилоятларга ҳам гўшт етказиб берамиз. Парранда гўштига келсак, ҳозир парранда гўшти билан маҳаллий қамрови 66 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткични яхшилаш мақсадида йилига 7,2 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарадиган корхона қувватини 12 минг тоннага етказамиз», – деди вилоят раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Давлат раҳбарининг қишлоқни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш борасида берган топшириғини бажариш мақсадида вилоятда «Ауыл аманаты» лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

Жорий йилда республика бюджетидан 6,4 миллиард тенге ажратилди. 742та микрокредит ажратилиб, 787 иш ўрни яратилади. Вилоятда 235та қишлоқ хўжалиги кооперативи фаолият юритиб келяпти. Шунингдек, «Ауыл аманаты» дастури доирасида 60 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилади.


Сўнгги хабарлар