Бу йил чорвачилик ялпи маҳсулоти ҳажми 2,6 трлн тангага кўпаяди - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил чорвачиликда ялпи маҳсулот ҳажми 2,6 трлн тангага кўпаяди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда чорвачиликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Масалан, 88 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарадиган 8 та паррандачилик фабрикаси ишга туширилади. Бу импорт улушини 44% дан 39% гача камайтиради. 114 минг тонна сут олинадиган 25 та саноат ва 30 та оилавий тижорат фермаларининг қурилиши бошланди», - деди вазир.

Унинг айтишича, гўштни қайта ишлаш секторида умумий қуввати 45 минг тонна бўлган 3 та замонавий гўштни қайта ишлаш заводи ишга туширилади. Бунга қорамол сонини ўртача 5 фоизга кўпайтириш орқали эришилади. Ривожланишни молиялаштириш йирик қорамол ва қўй сотиб олиш учун майда фермалар ташкил этилишидан бошланди. Яъни, гўшт кластерининг хом ашё базасини ривожлантириш учун пойдевор қўйилди.

«Субсидия ва кредит бериш механизмларини такомиллаштириш сут ва гўштни қайта ишлаш корхоналарининг иш юкламасини оширади. Юқоридаги чора-тадбирлар туфайли чорвачилик ялпи маҳсулот ҳажми 2,6 трлн тангага кўпаяди (ўтган йилда 0,9 фоиз ўсиб, 5,2 трлн тангани ташкил қилганди - Таҳр.)», - деди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар