+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Бу йил «Бойқўнғир» космодромидан 13та ракета учирилди

30 Декабрь 14:02
Баҳам кўринг:
Бу йил «Бойқўнғир» космодромидан 13та ракета учирилди

BAIQOŃYR. Kazinform - 24 декабрь куни Россиянинг №3 «Электро-Л» метеорологик сунъий йўлдоши ўрнатилган «Протон-М» ташувчи ракетаси учирилди. Шу билан «Роскосмос» 2019 йилги ракета учириш дастури якунига етди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Япониялик сайёҳлар Бойқўнғирдан космосга учадилар 90 ёшли актёр Nеw Shepard  кемасида космосга учди

2019 йилги статистикага кўра, Халқаро космик станциянинг дастури бўйича Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги манфаатдор тижорий стартлар дастури доирасида Бойқўнғирдан 13 марта муваффақиятли ракета учирилган.

«16 йил давомида илк маротаба Россия космик учишлар йилини фалокатчиз якунлади. 13та ракета Бойқўнғирдан, 8таси Плесецкдан, биттаси Востокдан, яна учтаси Курудан учирилди», - деб хабар беради «Роскосмос» матбуот хизмати.

Экспертларнинг айтишича, Хитой томонидан бу йил 33 марта (31таси муваффақиятли) АҚШ томонидан 27 марта ракета учирилган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив