Бу йил Атирау вилоятида 10 минг гектар майдонга сабзавот ва боғ экинлари экилади

None
ATYRAÝ. Kazinform – Жорий йилда Атирау вилоятида 10 минг гектардан ортиқ ерга сабзавот, боғ ва ем-хашак экинлари экилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Салауат Ўтеғуловнинг айтишича, даланинг умумий майдони 10 минг 315 гектарни ташкил этади. Улардан 2 минг 939 гектарга сабзавот, 2 минг 3 гектарга картошка, 1 минг 338 гектарга боғ, 4 минг 35 гектарга ем-хашак экинлари экилган.

«Қишлоқ хўжалиги соҳасида 340 иншоотда 170 трактор, 90 махсус техника ва сув насослари мавжуд. Вилоятдаги 91 фермер хўжалигининг талабидан келиб чиқиб, баҳорги дала ишлари учун 800 тонна дизел ёқилғиси имтиёзли нархда ажратилди. Дизел ёқилғиси ташувчи операторларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси тузилди», - дейди Салауат Ўтеғулов.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги тузилмалари 1507 тонна минерал ўғит сотиб олишни мўлжаллаган. Ҳозиргача 360 тонна ўғит харид қилинди. Ҳозир 1147 тонна ўғит сотиб олиш бўйича шартнома тузилиб, тўловлар ўтказилмоқда.

«Жорий йилда маҳаллий бюджетдан ўғитлар нархини субсидиялаш учун 75,1 миллион тенге, пестицидлар нархига 5,4 миллион, уруғчиликни ривожлантириш учун 19,9 миллион тенге маблағ ажратилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни сув билан таъминлаш харажатлари учун 345,6 миллион тенге миқдорида субсидия кўриб чиқилмоқда», - деди у.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар