Бу йил Алматининг рақамли эгизаги яратилади

None
ALMATY. Kazinform – Шу йилнинг кузида Алмати шаҳрининг «рақамли эгизагини» яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Ерболат Досаев «Digital Almaty 2023: янги қиёфадаги рақамли ҳамкорлик» халқаро форуми чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, транспорт, иқтисодий, экологик ва қурилиш маълумотлари Алматининг рақамли эгизакига киритилади. Шунингдек, катта маълумотларни таҳлил қилиш асосида шаҳарни ривожлантириш сценарийси функционаллиги билан платформани жорий этиш режалаштирилган.

«Қабул қилинган шаҳарни ривожлантириш дастуридаги 7 та асосий устувор йўналишдан бири «Алмати – Смарт-сити» қуриш. Жорий йилнинг кузига қадар Сингапур ва Шанхай каби мегаполисларга ўхшаш шаҳарнинг «рақамли эгизагини» яратишни бошлаш режалаштирилган. Ўтган йилнинг сентябр ойида Алмати «Almaty Data Lake» бирлаштирилган маълумотлар омбори лойиҳаси билан IEEE Smart Cities Awards Contest халқаро «ақлли шаҳарлар» танловининг финал босқичида иштирок этди»

, – деди Ерболат Досаев.

Шаҳар раҳбари муҳим лойиҳалар шаҳарни янада ривожлантириш ва ободонлаштириш имконини беришини таъкидлади.

«Бу йил ягона видеомониторинг тизими Алмати шаҳрининг 80 фоизини қамраб олди. Бу нафақат рақамлаштириш, шунингдек биринчи навбатда қулай шаҳар муҳитини яратиш ва шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлашдир»

, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида «Digital Almaty 2023: янги қиёфадаги рақамли ҳамкорлик» халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

Фото: gov.kz

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар