Бу йил Алматига Яқин Шарқдан келган сайёҳлар сони 2,5 баробар кўпайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон сайёҳлар гуруҳини кутиб олди, дея хабар бермоқда Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Йирик ритейл компания 47 нафар ходимини Алматига юборди. Араб сайёҳлари саёҳат давомида 5 кун давомида шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларига ташриф буюришади.

Айни пайтда Алматига Яқин Шарқ давлатларидан кўплаб сайёҳлар келишмоқда. Биринчи чоракда шаҳарга ушбу давлатлардан 55 мингдан ортиқ сайёҳ келган, бу ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир. Уларнинг бир қисми Қатар, БАА ва Саудия Арабистонидан келган инвесторлар ва сайёҳлардир.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга Алмати шаҳри маъмурияти ва туроператорлар томонидан шаҳарни халқаро бозорда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган халқаро тадбирлар, ҳаво қатновини тиклаш ва чегараларни очиш туфайли «Dubai ATM - 2022» сайёҳлик кўргазмасида, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Уммоннинг йирик шаҳарларида роуд-шоу каби тадбирларда иштирок этиш имконияти туғилди.

«Алмати оддий саёҳатчилар ва ишбилармон сайёҳлар орасида кенг эътироф этилган. Бугун биз Қатардан келган биринчи уюшган ишбилармон туристлар гуруҳини кутиб олдик. Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли Алматига сайёҳлик маскани сифатида қизиқиш ортиб бормоқда. Бу ишлар изчил давом эттирилади. Шаҳримиз учун Яқин Шарқдан сайёҳлар оқимининг ортиши жуда муҳим. Бошқа давлатлар билан солиштирганда, Яқин Шарқдан сайёҳлар келишининг ўртача чегараси анча юқори», – дейди «Алмати шаҳри туристик ахборот маркази» МЧЖ директори Едиге Марғулан.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирида янги Алмати – Доҳа рейси йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу йўналишдаги рейслар сони ҳафтасига тўрттага етди. Qatar Airways йил бошидан буён 100 дан ортиқ рейсларни амалга оширди. Парвозлар А-320 самолётларида амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар