Бу йил Алматида қанча мактаб қурилди

Фото:
ALMATY. Kazinform – Демография ва ички миграция туфайли Алматида мактаб ўқувчилари сони ҳар йили ўртача 12-14 минг болага ошиб бормоқда. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда шаҳар ҳокими ўринбосари Асем Нусупова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳоким ўринбосари маълумотларига кўра, ўқувчилар ўринлари етишмаслиги 19 120 ўринни ташкил этади. Жорий йилда олтита давлат ва олтита хусусий мактаб, мавжуд мактабларнинг тўртта кенгайтмаси фойдаланишга топширилди. Шундай қилиб, 13 минг 493 ўқувчи ўрни учун 16 та объект жорий этилди.

Декабр ойи охирида янги мактаблар фойдаланишга топширилади: «Дархон» микрорайонидаги 1500 ўринли №210 ва «Алма Сити» кичик туманидаги 1200 ўринли №207 мактаблар.

Асем Нусупованинг қўшимча қилишича, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2023 йилдан бошлаб республика бюджети ҳисобидан 37 минг 100 ўринли 22 та мактаб қуриш режалаштирилган. Маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан ер участкаларини сотиб олиш ва уларни инфратузилмага улаш бўйича жами 11 млрд тенге ажратилган.

Шунингдек, «1000 мактаб» лойиҳаси доирасида 2023-2025 йилларда 27 150 ўринга мўлжалланган 36 та таълим объекти фойдаланишга топширилади. Шундай қилиб, 2026 йилга бориб ўқувчи ўринларининг етишмовчилиги йиллик ўсишни ҳисобга олган ҳолда табиий даражага (3000-3500 ўрин) қисқартирилади.

Умуман олганда, бугунги кунда шаҳарда 310 та мактаб мавжуд бўлиб, уларда жами 320 453 ўқувчи таълим олади (212 та давлат мактабида 292 099 ўқувчи ва 98 та хусусий мактабда 28 354 ўқувчи).

Ҳоким ўринбосари шунингдек, 2025 йилгача замонавий инфратузилмани такомиллаштириш орқали барча умумтаълим мактаблари янги авлод фан хоналари: физика, кимё, биология, информатика ва робототехника кабинетлари билан таъминланишини таъкидлади. Фақат 2023 йилда янги модификациядаги 168 дона кабинет сотиб олинади, бунинг учун 2,1 миллиард тенге ажратилган.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар