Бу йил Алматида ЭКО махсус дастури учун 3152 та квота ажратилди
29 Июнь 21:15

Бу йил Алматида ЭКО махсус дастури учун 3152 та квота ажратилди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда «Ансаған Саби» дастури доирасида Алмати шаҳри учун 2022 йилда 3152 та квота ажратилди. Бу ҳақда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» НТАЖнинг Алмати филиали директори Тлеухан Абилдаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта дастури доирасида аҳолига тақдим этилаётган хизматлардан бири бу экстракорпорал уруғлантириш ёки ЭКО дастури ҳисобланади.

«2022 йилда ЭКО дастурлари учун 3,2 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилади. Бу маблағ учун жами 3152 та сунъий уруғлантириш амалиёти ўтказилиши керак. Ўтган 4 ой давомида 476 та ЭКО амалга оширилиб, бунга 484 миллион тенге йўналтирилган. Бу йил ушбу дастурда жанубий пойтахтдаги 8 та клиника иштирок этмоқда», - деди филиал директори.

ЭКОга юбориш тўғрисида қарор Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси қошида ташкил этилган махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Қарорни аёлнинг ўзи танлайди.

Ушбу дастур доирасида пациент бир йилда бир марта ЭКО ўтказиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатда 26 ЭКО марказлари мавжуд. Улардан 21 таси хусусийдир.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, 2021 йилда мамлакатда «Ансаған Саби» дастури ишга туширилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив