Бу йил Ақтўбеда 2 мингдан зиёд уй қуриб битказилади

None
None
AQTÓBE. Kazinform - 2020 йилда Ақтўбеда жами майдони 100 минг квадрат метрни ташкил қилувчи турар жойларни фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда. Бу - 1999 квартирадан иборат 4та тўққиз қаватли уй ва кам қаватли 21та уйдир, деб хабар беради Kazinform мухбири шаҳар ҳокими матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ақтўбе шаҳар турар жой муносабатлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ерлан Рамазановнинг айтишича, уларни Турар жой қурилиш жамғарма банк омонатчиларига ва «7-20-25» (дастлабки взноси 20 фоиз, йиллик ставкаси 7 фоиз, тўлов муддати 25 йилгача) дастури орқали сотиш режалаштирилган.

«2019 йилда «Бахтли оила» дастури доирасида навбатда турган кўп фарзандли, тўлиқсиз ва имкониятлари чекланган фарзандлари бор 1400 оила йўлланма олиб, 485 оила уйли бўлишди. Ақтўбе шаҳри ушбу кўрсатгич бўйича кучли учликка киради. Ҳозирда 70та номзод оиланинг тўлов қобилиятлари текширилмоқда. Сабаби 2020 йил март ойида «Бахтли оила» дастурининг иккинчи босқичи бошланади», - дея маълумот берди шаҳар ҳокими матбуот хизмати.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар