Бу йил Абай вилоятида навбатда турганларга 276 хонадон берилади

None
SEMEY. Kazinform – Абай вилоятида 18 мингга яқин одам бошпана кутмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абай вилояти ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилда вилоятда давлат уй-жой фондида навбатда турганлар учун 276 хонадон бериш режалаштирилган.

«Аҳолини уй-жой билан таъминлаш аҳоли турмуш даражасини оширишнинг асосий йўналишларидан биридир. Бугунги кунда Абай вилоятида 18 мингга яқин одам бошпана кутмоқда. Улар орасида етим болалар, кўп болали оилалар, давлат хизматчилари, Улуғ Ватан уруши фахрийлари, ягона уй-жойи авария ҳолатида деб топилган фуқаролар бор. Йил бошидан буён 113 минг 600 квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди», - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Семей шаҳрининг марказий кўчаларида жойлашган 19 та кўп қаватли уйнинг фасадини таъмирлаш ишлари бошланди. Шунингдек, ер майдонида 36 та спорт ва футбол майдончалари қурилади.

«Вилоят бўйлаб 51 та кўп қаватли уйнинг ҳовлилари ободонлаштирилади. Улардан 35 таси Семейда, 16 таси Аяғоз шаҳрида жойлашган», - дейилади хабарда.




Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар