Бу йил 8000 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён 8034 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан буён республикага жами 1 миллион 115,1 минг этник қозоқ қайтиб келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Йил бошидан Қозоғистонга келган ватандошшларнинг ярми (54,2 фоизи) Ўзбекистондан, 20,1 фоизи - Хитойдан, 11 фоизи - Россиядан, 6,4 фоизи - Мўғулистондан, 4,9 фоизи - Туркманистондан ва 3,3 фоизи бошқа давлатлардан.

Қозоғистонга келган этник қозоқлар асосан Алмати (27,8 фоиз), Манғистау (12,8 фоиз), Туркистон (6,4 фоиз) ва Жамбил (4,8 фоиз) вилоятларига, шунингдек, Астана (10,7 фоиз), Алмати (8,8 фоиз) ва Чимкент (7,1%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 67,5 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 23,8 фоизини, нафақаҳўрлар 8,7 фоизини ташкил этади.

Меҳнат ёшидаги ватандошлар орасида 17,3 фоизи олий маълумотли, 37 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 38,4 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 7,3 фоизи маълумотсиз.


Сўнгги хабарлар