Бу йил 6 ойда Қозоғистон 21,7 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2021 йилнинг биринчи ярмида 21,7 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташқи бозорларда вазият барқарорлашиши туфайли импорт ўрнини босиш ва экспортни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг дастлабки 5 ойида савдо балансининг ижобий сальдосини 7 миллиард доллар миқдорида сақлашга имкон беради», - деди Бош вазир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ташқи савдо айланмаси 36,4 миллиард долларни ташкил этди.

«Экспорт 21,7 миллиард долларни, импорт 14,7 миллиард долларни ташкил этди. Қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 23,4 фоизга ўсиб, 7,2 миллиард долларни ташкил қилди», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар