Бу йил 5G алоқаси Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида пайдо бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар қачон 5G алоқасидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз 5G технологиясини жорий этиш бўйича ишларни амалга оширдик, синовлар давом этмоқда. Жорий йил охирига қадар (уни ишга тушириш режалаштирилган) республика аҳамиятига молик шаҳарлар: Нур-Султан, Алмати ва Чимкент. 2023-2024 йилларда - вилоят марказларида. Қишлоқларга 5G ни тортмаймиз», - дейди Асхат Оразбек.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда сифатсиз интернет учун жарима миқдори оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар