Бу йил 555 нафар қозоғистонлик «Bolashaq» дастури билан хорижда таълим олади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

2023 йилда «Bolashaq» дастури бўйича жами 555 та стипендия, жумладан, магистратурага 395 та, резидентура ва докторантурага 50 та стипендия, амалиёт ўташга 110 та стипендия ажратилди.

Учрашувда хорижда малака ошириш учун «Bolashaq» стипендиясини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Комиссия қарори билан 25 нафар фуқарога стипендиялар тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, «Bolashaq» дастури стипендиясига ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг сентябр ойигача давом этади.

Йиғилиш якунида Ерлан Қарин бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар