Бу йил 5 минг ёш мутахассисга уй-жой учун 0,01%лик кредит берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов «Диплом билан овулга» лойиҳаси доирасида ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Диплом билан овулга» лойиҳаси овулга мутахассисларни жалб қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ўтган йили 1200 овулда 4000дан ортиқ мутахассис иш бошлади. Бу борада ўқитувчилар, шифокорлар, маданият ва спорт ходимлари, шунингдек, ветеринар ва агрономлар жалб қилинди», - деди Р.Даленов.

Уларга бюджет кредитлари кўринишида уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун бўйича давлат ёрдами кўрсатилмоқда. Унинг миқдори ҳар йили ўсиб бормоқда. Бугунги кунда унинг ҳажми 4,1 миллион тангани ташкил қилади. Кредитлаш ставкаси эса 15 йил учун 0,01%ни ташкил этади.

Бундан ташқари, Р. Даленов, лойиҳада кўчиб ўтадиганлар учун махсус тўлов назарда тутилганини эслатди.

«Бу йил яна 5000 нафар ёш мутахассисга уй-жой олиш ва қуриш учун бюджет кредити шаклида ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Президент топширмаси бўйча «Ёшлар йили» доирасида молиялаштириш ҳажми чоракка ошди ва бу йил у 20 миллиард тангага етди», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар