Бу йил 252 нафар қозоғистонлик ўқувчи халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Бу йил 252 нафар қозоғистонлик ўқувчи асосий фанлар бўйича халқаро олимпиадаларда медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб хабар беради.

Ёш истеъдод эгалари мамлакатга 45 та олтин, 78 та кумуш ва 129 та бронза медалини келтирди. Булар математикадан масофавий ўтган халқаро Осиё-Тинч океани олимпиадаси, математикадан халқаро «Ипак йўли» олимпиадаси, математикадан Болқон олимпиадаси, кимё бўйича ўқувчилар ўртасидаги халқаро Менделеев олимпиадаси, физикадан Осиё олимпиадаси (APhO), ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун математика, физика ва информатика бўйича халқаро Жаутиков олимпиадаси каби нуфузли қитъа олимпиадаларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган.

«Жорий йилда халқаро фан олимпиадалари иштирокчилари сони 600 нафарга етди. 27 нафар ўқувчимиз ўтган йиллар рекордини янгилаб, 7 та энг нуфузли халқаро олимпиадаларда, яъни IMO, IPhO, IBO, IOL, IchO ва бошқа олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритди. Ўқувчиларимиз ушбу олимпиадаларда қатнашиш тарихида илк бор 73 миллион тенгедан ортиқ мукофот олишди. Уларга мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқиш учун грантлар ҳам берилди. Келгуси йилда болаларга бундай ёрдам кўрсатиладиган олимпиадалар рўйхати 7 тадан 14 тага кўпаяди»

, - деди Ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Олтин медални қўлга киритган ўқувчи 1500 БҲМ, кумуш медал учун 1000 БҲМ, бронза медали учун 500 БҲМ миқдорида пул мукофоти олади.

Шунингдек, ўқувчиларни танловга тайёрлаган ўқитувчиларга бир марталик мукофот берилди.


Сўнгги хабарлар