Бу йил 225 мактаб очилади – ҚР Таълим вазирлиги

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномасида айтилган топшириғига биноан мактабларда ўрин етишмовчилик масаласи босқичма-босқич ҳал қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда 163 301 ўқувчига мўлжалланган 277 та мактаб фойдаланишга топширилди. 2022 йилда камида 214 538 ўқувчига мўлжалланган 225 та мактаб очиш режалаштирилган.

«Аҳоли жон бошига молиялаштириш ва давлат харидлари тизимини ривожлантириш орқали зарур ҳуқуқий база яратилиб, хусусий инвесторлар ресурслари фаол жалб этилмоқда. Нафақат уч сменали мактаблар ва ўринлар етишмовчилиги масаласи ҳал қилинмоқда, балки бир сменали таълимга ўтиш ҳам давом этмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президентнинг 2021 йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасида «Ўрта таълим тизимидаги энг ўткир муаммолардан бири бу мактабларда ўринлар етишмовчилиги ҳисобланади. 225 минг ўқувчи учун жой етишмайди. Шошилинч чоралар кўрмасак, 2025 йилга бориб ўринлар тақчиллиги 1 миллионга этади. Мен 2025 йилгача камида 800 та мактаб қуришни топширдим. Бугун уларнинг сонини мингтага етказишга топшираман».

Сўнгги хабарлар