Бу йил 15 миллион квадрат метр уй-жой қурилади – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин вилоятларга қурилиш ишларини ўз вақтида бошлашни буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вазиятда Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси қурилиш суръатини ошириш, уй-жой билан таъминлаш, иш ўринларини сақлаш ва янги иш ўринларини яратишдир. Бугунги кунда қурилиш саноатида 700 мингга яқин киши ишлайди. Бу йил 15 миллион квадрат метрга яқин турар жой қуриш режалаштирилган. Қурилиш саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади. Шу билан бирга, қурилиш индустрияси бугунги кунда иқтисодий ривожланишнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиши керак», - деди А.Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Шу муносабат билан у ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ва ҳокимликлар режалаштирилган уй-жойларнинг қуриб битказилишини ва ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланилишини таъминлаши кераклигини айтди.

«Қурилиш мавсумини ўз вақтида бошлаш жуда муҳимдир. Фақат 7 вилоятда қурилиш майдонларини муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширила бошланди. Бу борада Атирау, Шарқий Қозоғистон, Манғистау, Жамбил, Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Туркистон вилоятларини айтиш мумкин», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар