Бу йил 15 600 дан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 15 637 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 1991 йилдан бери республикага жами 1 млн 103,5 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Жорий йилда Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (65,2 фоизи) Ўзбекистондан, 9,2 фоизи - Хитойдан, 8,8 фоизи - Россиядан, 8 фоизи - Туркманистондан, 4,8 фоизи - Мўғулистондан ва 4 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан, Алмати (28,1 фоиз), Манғистау (16,3 фоиз), Туркистон (8,7 фоиз) ва Жамбил (6,1 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Астана (9 фоиз), Чимкент (6, 9 фоиз), Алмати (5,5%) шаҳарларида жойлашдилар.

«Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59,6 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 26,7 фоизни, нафақаҳўрлар 13,7 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 16 фоизи олий маълумотли, 39 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 43,1 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 1,9 фоизи эса маълумотга эга эмас», - дейилади хабарда.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар