Бу Боливия, Швейцария ёки Дубай эмас: Қозоғистоннинг энг гўзал жойлари акс этган видеолар эълон қилинди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Таниқли маҳаллий видеограф Талғат Бекмағамбетов мамлакатнинг энг гўзал жойлари акс этган видеоларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Келинг, Қозоғистонимиз нақадар гўзал ва ҳайратланарли, бепоён ерларга бой эканлигини бутун дунёга кўрсатайлик!» – деб ёзади Талғат Бекмағамбетов Instagramдаги саҳифасида жойлаштирган видео тавсифида.

Видеографнинг саҳифасида мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари тасвирланган бир нечта видеолар мавжуд. Улардан бири «Бу - Қозоғистон, лекин...» деб номланади. Бу видео икки хил, яъни қозоқ ва инглиз тилларида. Ерейментау туманидаги Кўбейтузнинг Манғистау вилоятидаги Бўзжира, Ғарбий Қозоғистондаги Ибиқти сойи, Бурабай миллий боғи, Шарқий Қозоғистон вилоятидаги кунгабоқар водийси, Қийин-Кериш дараси, Марқакўл, Катонкарағай, Олтинемел миллий боғи, Ақсу-жабағили қўриқхонаси, Атирау вилоятидаги Индер кўли , Ақтўбе вилоятидаги Ақтолғай адири, Шарин чотқолининг гўзал табиатини томоша қилиш мумкин.

Т.Бекмағамбетов Австралия, Норвегия, Швейцария, Иордания, Дубай, Боливия ва бошқа мамлакатлардаги диққатга сазовор жойларни Қозоғистонда ҳам учратиш мумкинлиги ҳақидаги видеолавҳаларни тайёрлади.




Сўнгги хабарлар