Брюсселда Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари бўлишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

None
None
BRUSSEL. Kazinform – Кеча Брюсселдаги Ўзбекистон элчихонасида «GSP+: Ўзбекистон-Европа муносабатларининг истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирни очар экан, Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициари сифатида қабул қилиниши Республика Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларнинг тан олинишини акс эттиришини таъкидлади.

Ўзбек дипломати «GSP+» бенефициари сифатида Ўзбекистон амалдаги стандарт «GSP» схемасига нисбатан қўшимча иқтисодий фойда олишини таъкидлади. Тарифларнинг бекор қилиниши экспортнинг ўсиши ва мамлакатга қўшимча инвестициялар жалб қилиш имкониятларини яратади. «GSP+»нинг барқарор ривожланишга содиқлиги Ўзбекистоннинг ишончли ва истиқболли иқтисодий шерик сифатида мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

«GSP+» мақоми Ўзбекистон тўқимачилик саноати маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилиш ҳажмини йилига камида 300 миллион АҚШ долларига кўпайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё, рангли металлар ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ишлаб чиқарилган 6200 турдаги маҳсулотларни Европа Иттифоқи мамлакатларига пошлинасиз экспорт қилиш мумкин бўлади.

Тадбирда Европа Иттифоқи, Бенилюкс давлатлари ва Ўзбекистоннинг сиёсий, эксперт-таҳлилий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди, улар видеоконференциялар орқали муҳокамага қўшилдилар.

Шундай қилиб, Квропа Комиссияси вакиллари, Европа Парламенти депутатлари Р.Чарнецкий ва Ф.Мартушелло тадбир тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси Бош котиби Ойбек Шайхов Kazinformнинг Бельгиядаги мухбирига Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициари мақоми ҳақида гапириб берди.

- Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициари мақомини олиши, бу ўзбек томонининг икки йилдан ортиқ вақт мобайнида олиб борган ишининг натижасидир. Аввало шуни таъкидлаш керакки, республика олд шарт сифатида БМТнинг 27 халқаро конвенциясига қўшилди. Ушбу жараён жуда муҳим қадамдир. Бу Европа Иттифоқи билан шерик мамлакатлар учун инсон ҳуқуқлари, ишчилар ҳуқуқлари каби бошқа кўплаб соҳалардаги келишувларга қўшилиши учун стимулдир.

Кейинчалик, Европа Иттифоқи ушбу соҳалардаги ривожланишни кузатиши мумкин - бу «GSP+» келишувининг сиёсий қисмидир.

Амалий томондан, агар 2013 йилда «GSP+»га қўшилган Покистон ва 2015 йилда қўшилган Қирғизистон маълумотларига назар ташласангиз, аслида ўрта муддатли истиқболда амалий натижаларни кутишингиз мумкин.

Чунки ўзбек товарларини сертификатлаштириш соҳасида, умуман, экспортни Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш ва ўзбек экспортини хорижга янада тарғиб қилиш бўйича ҳали кўп ишлар қилиниши керак.

Агар Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги йўналишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Марказий Осиёда ҳам, Европа Иттифоқида ҳам йўл инфратузилмаси яхши ривожланган. Бу ерда қуруқлик транспорти муҳимроқ рол ўйнай бошлайди.

Агар 5-7 йил давомида темир йўл транспорти муҳим рол ўйнаган бўлса, ҳозирги вақтда Қозоғистонда яратилган яхши инфратузилма туфайли автотранспорт ҳам бизнес учун жозибали кўринишга эга.

Албатта, ўзбек товарларининг Европага йўналишлари Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистонда яхши транспорт инфратузилмаси яратилган бўлиб, бу ўзбек товарлари транзитининг тезкор юришига ёрдам беради.

Ўйлайманки, ҳозирча автотранспорт жозибадор бўлиб қолмоқда, «GSP+» мақомини олгандан кейин уларнинг сони кўпаяди.

Масалан, 2020 йилда Ўзбекистондан Европага қуруқлик транспорти орқали ташиш нархи Хитойдан юк ташиш нархидан паст бўлди. Шунинг учун Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси томонидан биз Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига умид қиламиз.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар