Брюсселда Қозоғистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди

None
BRUSSELS. Кazinform – Душанба куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Брюсселга ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Европа пойтахтида Қозоғистон вакили Европа парламенти ва Европа ташқи ҳаракатлар хизмати аъзолари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Р.Всиленко Бельгияда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказган учрашувлари мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

«Бу йил Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ҳақиқий сана - 2 феврал. Учрашувларимиздан мақсад 2022 йилда амалга оширилган ишларга баҳо бериш эди. Европалик ҳамкасбларимиз таъкидлаганидек, бу йил муносабатларимиз ривожланишида мисли кўрилмаган даражада жадал бўлди. Биз 2023 йилни муносиб ўтказиш, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, аниқроғи, Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Қозоғистонга ташриф буюрган Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен», - деди Роман Василенко.

Еврокомиссия раҳбари жорий йилда Қозоғистонга ташриф буюришни ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Смаилов билан барқарор хомашё, аккумулятор, батареялар ва «яшил» водород ыиймат занжирларини ишлаб чиқариш соҳасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолашни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Европа бозорига нефтнинг тахминан 8-9 фоизини етказиб беради, яъни Европа Иттифоқи учун энергия ресурсларининг энг муҳим етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади.

Қозоғистон ва Европа ўртасидаги муҳокамаларнинг яна бир мавзуси «Ўрта йўлак»ни ривожлантиришдир. Яъни Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Қозоғистон ва Европа ўртасида яқин алоқа ўрнатиш. Мазкур мавзу бу йил ҳар икки томоннинг диққат марказида бўлади.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар