Брюсселда Бельгия ва Марокаш ўртасидаги ўйиндан кейин тартибсизликлар юз берди

None
BRÚSSEL. Kazinform – Гуруҳ ёшлар Бельгия пойтахтининг жанубий вокзали яқинида бир нечта электроскутерларга ўт қўйди, машиналарга зарар етказди ва полициячиларга шишалар улоқтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тартибсизликлар Бельгия терма жамоаси Марокаш жамоасига мағлуб бўлган жаҳон чемпионати футбол ўйинидан кейин бошланган.

Маҳаллий телевидение маълумотларига кўра, полиция безориларни тарқатиш учун сув пуркагичдан фойдаланган ва Брюссел аҳолисини тартибсизликлар ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда юрмасликка чақирган. Ҳудудда трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилди.

Шаҳар мери Филипп Клоуз ҳам аҳолига мурожаат қилиб, Брюссел марказига бормасликни илтимос қилди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар