Брюсселда 1 апрель куни фестивалга йиғилганларни полициячилар тарқатиб юборди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Пайшанба куни кечқурун Брюссел полицияси Буа-де-ла-Камбр боғида акцияга йиғилганларни куч билан тарқатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда Бельгиянинг университет талабалари баҳорги таътилда. Шунинг учун ёшлар боғлар ва майдонларга боришади. Чунки, шаҳарда кафе, ресторан ва жамоат жойлари ёпиқ.

Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, 1 апрель куни «La Boom» фестивали ўтказилиши тўғрисида хабар тарқалган. Натижада, Бельгиядаги машҳур Буа-де-ла-Камбр боғида 1500 дан 2000 тагача одам тўпланган, уларнинг аксарияти ёшлар.

Брюссел мэри Филипп Клоуз Туиттерда ёзишича, одамлар «тоза ҳаводан нафас олишни» исташларини тушунишади, аммо пандемияга қарши курашаётган маҳаллий касалхоналарнинг аҳволига қараб, шифокорлар бундай йиғилишларни маъқулламайдилар.

Соат 18:00да полиция йиғилганларни тарқатишни бошлади. Норозилик билдирганлар томонидан ва бир неча киши полиция томонидан ҳам жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгияда кечки соат 22 дан эрталаб соат 6 гача комендантлик соати эълон қилинган эди.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар