+7 (701) 759 90 19
USD 426.14 EUR 517.08
RUB 5.74 CNY 66.17
Янгиликлар

Брюссел аҳолиси вакцина билан эмлаш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин

21 Апрель 10:16
Баҳам кўринг:
Брюссел аҳолиси вакцина билан эмлаш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин

BRÚSSEL. Kazinform – Бир кунда 13700 Брюсселнинг фуқароси вакцина билан эмлаш учун янги онлайн-платформа орқали ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди Қозоғистонда бир кунда коронавирусга қарши эмланганлар сони 30 мингга кўпайган Коронавирус: Қозоғистонда иккита мегаполис ва тўртта ҳудуд «қизил» зонада

«Bru-VAX» онлайн тизимида рўйхатдан ўтиш учун фақат миллий рўйхатдан ўтиш рақами ва аҳолининг почта индекси талаб қилинади.

Аввалроқ Бельгия пойтахти аҳолиси махсус код ёзилган конвертни почта орқали кутишлари керак эди. Бельгияликларнинг 12 фоизида почта манзили йўқлиги сабабли бу жараён соддалаштирилган. Улар эмлашга таклиф қиладиган почта конвертини ололмадилар.

Биринчи куни 7500 Брюсселнинг аҳолиси эмлашга ёзилди ва 51 ёшдан 55 ёшгача бўлган 6200 киши навбат рўйхатига ёзилган.

Бундан ташқари, рўйхатдан ўтишда ёрдамга муҳтож фуқаролар терапевтларига мурожаат қилишлари мумкин. Уйда эмлашни талаб қиладиган беморлар учун махсус рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам мавжуд.

Ҳозирда Бельгияда эмлашга 1965 йили ва ундан олдин туғилган одамларга рухсат берилган. 1970 йилда ва ундан олдин туғилган бельгияликлар ҳали ҳам навбат рўйхатига ёзилишлари мумкин.


Муаллиф: Бибихан Серикова


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив