Брюс Уиллиснинг оиласи актёр ақлий заифликка чалинганини маълум қилди

Фото:
WASHINGTON. Кazinform – Брюс Уиллис оиласининг маълум қилишича, актёрда ақлий заифликнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири бўлган фронтал деменция бор, деб хабар беради Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Баёнотда айтилишича, 67 ёшли эркакка ўтган йилнинг баҳорида гапиришда қийинчилик туғдирувчи афазия ташхиси қўйилган, аммо аҳволи оғирлашган.

Брюс Уиллис 1980-1990-йилларда «Қаттиқ ёнғоқ», «Олтинчи сезги», «Армагеддон» каби фильмлардан сўнг машҳур бўлди. Актёр 5 марта номзод қилиб кўрсатилган ва «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган ҳамда икки марта «Эмми» мукофоти билан тақдирланган.

Аммо ўтган йили оила афазия унинг когнитив қобилиятига таъсир қилгани учун актёр профессионал карьерасидан воз кечишини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқдаги баёнотга Брюс Уиллиснинг оиласи, жумладан, икки қизи бор рафиқаси Эмма Хеминг, уч қизи ва собиқ рафиқаси Деми Мур имзо чеккан.

Фронтал деменция - бу касалликнинг «махсус» шакли бўлиб, унда беморнинг ҳаракатлари ва нутқи бузилади. Белгилардан бири секин ва беихтиёр ҳаракатдир. Ҳозирги вақтда бу касалликни даволовчи восита йўқ.

Фото: GETTY IMAGES

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар