Британиялик ҳуқуқшунослар Қозоғистондаги конституциявий ислоҳотларни олқишлади
15 Май 11:36

Британиялик ҳуқуқшунослар Қозоғистондаги конституциявий ислоҳотларни олқишлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Лондондаги элчихонасида Британия адвокатлар ассоциацияси вакиллари Қозоғистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумни муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

«Биз Қозоғистондаги ислоҳотлар ва бўлажак референдумни қўллаб-қувватлаймиз. Тез орада референдум натижаларини билишдан хурсандмиз»,- деди қироллик адвокати, Адвокатлар ассоциацияси раиси Фелиси Каллен.

Британиялик ҳуқуқшуносларга Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида баён этилган сиёсий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Британиялик ҳуқуқшунослар Янги Қозоғистонни яратишга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолаб, уларнинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатни модернизациянинг янги босқичига олиб чиқишини таъкидладилар.



Янгиликлар

Архив