+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Британиялик эксперт: Қозоғистон сайлов тизимини ривожлантиришнинг янги босқичига қадам қўймоқда

10 Январь 11:46
Баҳам кўринг:
Британиялик эксперт: Қозоғистон сайлов тизимини ривожлантиришнинг янги босқичига қадам қўймоқда

LONDON. Kazinform – Британиялик мустақил эксперт Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сиёсий мусобақани сайлов тизимини ривожлантиришнинг яна бир босқичи деб атади. Эркин муҳаррир ва журналист, постсовет можароси ва сиёсат бўйича эксперт Нил Ватсон Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари ғарб демократияси модели асосида сайланишига ишонади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда ДИИҲБ сайлов миссияси билан учрашув бўлиб ўтди Норвегияда сайловлар: Мухолифат етакчилик қилмоқда

Британиялик журналистнинг фикрига кўра, Қозоғистонда сиёсий партиялар тузиш учун аъзоларнинг сонини 40 мингдан 20 минггача қисқартириш фикрларнинг хилма-хиллигини таъминлайди. Партия рўйхатига аёллар ва ёшлар учун камида 30% квотанинг киритилиши ёшлар ва ёш авлодни фаол бўлишга ва сиёсий жараёнларда иштирок этишга ундайди. Нил Ватсоннинг сўзларига кўра, бўлажак сайловлар Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан бошланган «Халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясини янада ривожлантиришга ёрдам беради.

«Мен парламент оппозициясини тузиш масаласи бир қатор конституциявий қонунларга ўзгартиришлар киритиш орқали ҳал этилаётганидан мамнунман. Парламент оппозициясининг ҳуқуқлари доираси кенгайтирилади - улар янги парламентда парламент эшитувларини бошлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу мустақил Қозоғистон ғарб услубидаги демократия сари интилаётганидан далолатдир», - деди эксперт.

Шуни таъкидлаш керакки, Англияда - учинчи миллий локдаун. Карантин чекловларининг энг юқори даражаси Лондонда ва Буюк Британиянинг кўплаб ҳудудларида эълон қилинди. Бироқ Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси маҳаллий ҳокимиятдан сайлов ўтказиш учун рухсат олди. Шу сабабли Туманли Альбионда вақтинча яшовчи қозоғистонликлар бугун, 10 январ куни ўз танловларини ҳеч қандай тўсиқсиз амалга ошириши мумкин. Сайлов пайтида қаттиқ санитария хавфсизлиги чоралари кўрилади ва ижтимоий масофа сақланади.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманўғли


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив