Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Британиялик боксчи Жанибек Алимханулига қарши жанг ўтказиш истагини билдирди

23 Май 07:55

NUR-SULTAN. Kazinform - Профессионал бўйича икки карра Британия чемпиони, ўрта вазн тоифасидаги Дензел Бентли (16-1-1, 13 КО) қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханулини (12-0, 8 КО) жанг қилишга чақирди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ижтимоий тармоқларда ўзини «бўлажак жаҳон чемпиони» деб атаган Бентли Алимханулининг британиялик Дэнни Дигнум устидан қозонган ёрқин ғалабасига қойил қолди ва навбатдаги жангни қозоғистонлик билан ўтказиш истагини билдирди.

«Жин урсин, «Қозоқ услуби» – бу даҳшат... Ажойиб жанг, чемпион! Кейинги сафар рингни сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Келинг, буни амалга оширайлик!« — деб ёзди британиялик боксчи Тwitterда.

Аввалроқ, Нур-Султан вақти билан кеча эрталаб Жанибек Алимханули Лас-Вегасдаги бокс оқшомининг асосий жангида Дигнумни иккинчи раундда нокаутга учратиб, ўрта вазн тоифасида WBО йўналиши бўйича «вақтинчалик» чемпионликни қўлга киритгани хабар қилинганди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар