+7 (701) 759 90 19
USD 430.39 EUR 515.52
RUB 5.68 CNY 66.03
Янгиликлар

Британиядаги тошқинлар: 2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

22 Январь 15:28
Баҳам кўринг:
Британиядаги тошқинлар: 2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Кристоф» довул туфайли Англия ва Уэльсда юз берган сув тошқинлардан икки мингдан зиёд одам эвакуация қилинди, деб хабар берди Kazinform ВВСга таяниб.

«Бу мисли кўрилмаган ҳолат. Ҳаётимда бунга ўхшаш нарсаларни кўрмаганман», - дейди Манчестер шаҳрида яшовчи Терри Шелдон.

Террининг уйи Мерси дарёсидан бир неча метр нарида жойлашган. Чоршанба куни кечқурун «Кристоф» довул туфайли дарё тубидан тошиб кетди.

Англия ва Уэльсда сув тошқини тўғрисида 200 дан ортиқ огоҳлантиришлар берилган, улардан бештаси хавфли, шунингдек ёмғир ва қор ёғиши ҳақида хабарлар берилган.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив