Британия парламентарийлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: Фото: committees.parliament.uk
LONDON. Kazinform - Буюк Британия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси вакиллари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўзбекистонда қўмита аъзолари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашиб, Буюк Британия томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳаларга ташриф буюришади. Қўмита мос равишда Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюриш учун икки гуруҳга бўлинган», — дейилади Британия парламенти сайтида эълон қилинган хабарда.

Қозоғистонда Британия парламентийлари Ташқи ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Мажилиснинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида, Қирғизистонда эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар , мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитасида учрашувлар ўтказадилар.

«Бу ерда биз Марказий Осиё мамлакатларидаги бир қатор шахслар ва ташкилотлар билан учрашамиз ва Буюк Британия минтақада дуч келаётган имкониятлар ва муаммолар ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун уларнинг фикрини тинглаймиз», - деди Буюк Британия парламентининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Алиса Кернс.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев


Сўнгги хабарлар