Brent нефтининг нархи саккиз йил ичида биринчи марта 89 доллардан ошди

None
None
МОSKVA. TASS –Kazinform -Лондоннинг ICЕ биржасида март ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари 1,73 фоизга ошиб, баррели учун 89,02 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Буни чоршанба куни Москва вақти билан 04:48 да савдо майдончасидаги маълумотлар тасдиқлайди.

Охирги марта Brent нефтининг нархи 2014 йилнинг октабрида бир баррел учун 89 доллардан ошган эди.

Москва вақти билан 04:53 да Brent нефтининг нархи бир баррел учун 88,95 долларни (+ 1,65%) ташкил этди.

WТI фьючерслари 1,71 фоизга ошиб, баррели учун 86,89 долларни ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар