Brent нефтининг бир баррели нархи 124 доллардан ошди

None
None
BAKU. Кazinform - Пайшанба куни нефтнинг жаҳон нархлари АҚШда стратегик хом ашё заҳираларининг 1987 йил март ойидан бошлаб минимал даражага қисқариши фонида ўсишда давом этди. Буни савдо маълумотлари тасдиқлайди, дея хабар беради Кazinform мухбири Cаspian barrel нашрига таяниб.

Brent маркали нефтнинг август фьючерслари нархи 0,39 фоизга ошди - бир баррел учун 124,07 долларгача; WТI июл фьючерслари 0,29 фоизга ошиб, 122,47 долларни ташкил қилди.

Инвесторлар АҚШдаги нефт захиралари бўйича ҳафталик статистик маълумотларни баҳолайдилар. Мамлакат Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада стратегик нефть захираси 7,3 миллион баррелга ёки 1,4 фоизга камайиб, 519,3 миллион баррелга етди. Мамлакатнинг стратегик нефть захиралари 518,9 миллион баррелни ташкил этган 1987 йил март ойидан бери бу кўрсаткич минимумга етди.

АҚШда нефтнинг тижорат захиралари (стратегик захирадан ташқари) ҳафта давомида кутилган пасайиш ўрнига 2 миллион баррелга ёки 0,5 фоизга ошиб, 416,8 миллион баррелга етди.

Кушингдаги(Cushing) мамлакатнинг энг йирик терминалидаги нефть захиралари ҳафта давомида 25 миллион баррелдан 23,4 миллионга тушди.

АҚШда бензин захиралари 0,8 миллион баррелга (0,4 фоизга) қисқариб, 218,2 миллион баррелгача қисқарди. Таҳлилчилар 1,1 миллион баррелга ўсишини кутишган эди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар