Brent нефти нархи йилнинг биринчи ярмида 48 фоизга ошди
5 Июль 17:15

Brent нефти нархи йилнинг биринчи ярмида 48 фоизга ошди

BAKU. Кazinform – Жаҳон бозорида Аzeri Light нефтининг бир баррели нархи 3,5 долларга ёки 2,79 фоизга ошиб, 128,8 долларга етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Бу йилги нефть нархи Озарбайжон давлат бюджетида 85 доллар даражасида белгиланди. Бунгача Аzeri Light нефтининг энг паст нархи 2020 йилнинг 21 апрелида (15,81 доллар), энг юқори нархи эса 2008 йилнинг июлида (149,66 доллар) қайд этилган эди. Жума куни нефть нархи ОПЕК+ йиғилиши олдидан кескин тушиб кетгани ва АҚШ иқтисодий ўсиш суръатининг секинлашиши қўрқуви ортидан кўтарилди. Лондондаги ICЕ Futures биржасида Brent нефтининг сентябр ойидаги фьючерслари 2,61 долларга (2,39 фоиз) ошиб, бир баррели учун 111,63 долларни ташкил қилди.

Нью-Йорк товар биржасининг (NYМЕХ) август ойидаги электрон сессиясида WТI фьючерслари нархи 1 июл ҳолатига кўра 2,34 долларга (2,21 фоиз) ошиб, бир баррели нархи 108,10 долларни ташкил қилди. Йилнинг биринчи ярмида Brent 48 фоизга, WТI 41 фоизга ошди.

Фото: Очиқ манбалардан олинган

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив