Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -24 °С
Алматы: -5 °С

Брент маркали нефтьнинг 1 баррели нархи 2018 йилдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди

15 Октябрь 19:30

NEW YORK. Kazinform - Брент маркали нефть нархи жаҳон энергетика бозорида юқори талаб туфайли юзага келган инқироз боис 2018 йилдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform Bloomberg агентлигига таяниб.

Лондон биржасида Брент маркали нефть фьючерслари 1,8 фоизга ошиб, бир баррели 85,10 долларгача кўтарилди. Халқаро Энергетика Агентлиги маълумотларига кўра, ўсишга, айниқса, Осиёда газ ва кўмир етишмаслиги туфайли нефть маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши сабаб бўлган.

Брент нефтининг нархи олтинчи ҳафтадан буён жаҳон энергетика бозоридаги инқироз туфайли ўсиб бормоқда, бу ўз навбатида пандемиядан кейин очила бошлаган йирик давлатларнинг талабининг ортиши билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, жаҳон нефть етказиб бериш бозоридаги вазият ҳам чекланганлигича қолмоқда. Хитой ҳукумати нефтьни импорт қилиш бўйича квоталарни 16 та хусусий нефтьни қайта ишлаш заводига ўрнатди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар