+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Брент маркали нефтьнинг 1 баррели нархи 2018 йилдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди

15 Октябрь 19:30
Баҳам кўринг:
Брент маркали нефтьнинг 1 баррели нархи 2018 йилдан бери биринчи марта  85 доллардан ошди

NEW YORK. Kazinform - Брент маркали нефть нархи жаҳон энергетика бозорида юқори талаб туфайли юзага келган инқироз боис 2018 йилдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform Bloomberg агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 10 ойда 11,3 млн тонна нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди Brent нефтининг нархи бир баррель учун 75,18 долларга етди Қозоғистон нефт-газ саноатида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга урғу берилади

Лондон биржасида Брент маркали нефть фьючерслари 1,8 фоизга ошиб, бир баррели 85,10 долларгача кўтарилди. Халқаро Энергетика Агентлиги маълумотларига кўра, ўсишга, айниқса, Осиёда газ ва кўмир етишмаслиги туфайли нефть маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши сабаб бўлган.

Брент нефтининг нархи олтинчи ҳафтадан буён жаҳон энергетика бозоридаги инқироз туфайли ўсиб бормоқда, бу ўз навбатида пандемиядан кейин очила бошлаган йирик давлатларнинг талабининг ортиши билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, жаҳон нефть етказиб бериш бозоридаги вазият ҳам чекланганлигича қолмоқда. Хитой ҳукумати нефтьни импорт қилиш бўйича квоталарни 16 та хусусий нефтьни қайта ишлаш заводига ўрнатди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив